Тошкентда 10 ёшли қизалоқ бастакор, пианист ва дирижёр сифатида концерт қўйди

Қўшилди: 17 ноябр 2015 20:30
Кўрилди: 2207
Комментарии: 0
Тошкентда 10 ёшли қизалоқ бастакор, пианист ва дирижёр сифатида концерт қўйди
Ўзбекистон давлат консерваториясида 10 ёшли иқтидор эгаси Жаннат Ҳусейнзоданинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Туркистон-пресс” агентлиги хабар бермоқда.
Концерт дирижёр ва бадиий раҳбар Муборак Лутфуллаева бошчилигидаги “Ўзбекистоннинг ёш иқтидорлари” камера оркестри иштирокида ўтказилди.
Томошабинлар ёш истеъдод соҳибининг бирйўла уч қирраси билан танишиб чиқди. У пианист, мусиқий асарлар муаллифи ва дирижёр сифатида қатнашди.