Ўзбекистонлик Истам Қудратов самбо бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Қўшилди: 14 ноябр 2015 21:00
Кўрилди: 2007
Комментарии: 0
Ўзбекистонлик Истам Қудратов самбо бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Истам Қудратов Касабланкада (Марокаш) бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионати якунлари бўйича икки карра жаҳон чемпионига айланди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда. 
Илк бор 2011 йилда жаҳон чемпиони бўлган зарафшонлик самбочига 74 килограммгача бўлган вазндаги баҳсларда тенг келадиган топилмади. Унинг жамоадошлари — Саттор Эргашев (-52 кг), Сарбон Эрназаров (-68 кг) ва Исломжон Азимов (-100 кг) чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритди.