Ўзбекистон 167.8 млн. долларлик 142 грантга эга бўлди

Қўшилди: 08 ноябр 2015 14:30
Кўрилди: 2355
Комментарии: 0
Ўзбекистон 167.8 млн. долларлик 142 грантга эга бўлди
Ўзбекистон молия вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, ўтган йилнинг 9 ойи мобайнида чет эл давлатлари ҳамда халқаро молиявий ташкилотлар билан беғараз техник ёрдам дастури доирасида умумий қиймати 167.8 млн. долларлик 142 грантни жалб қилди. Бу ҳақда kun.uz хабар бермоқда.
Техник кўмак маблағларининг энг катта қисми соғлиқни сақлаш, таълим, фан, маориф, малака ошириш, шунингдек, иқтисодиёт, молия бозори ва тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган.
Январдан сентябрга қадар бу йўналишлардаги лойиҳалар тегишли равишда 69.8, 47.6 ва 19.9 млн. доллар жалб қилди.
Бундан ташқари, қишлоқ ва сув хўжалиги, ижтимоий ҳимоя, маданиятни ривожлантириш сингари соҳаларга эътибор қаратиб келинмоқда.