Блаттер 2018 йилги ЖЧ Россияга махфий келишув натижасида берилганлигини маълум қилди

Қўшилди: 01 ноябр 2015 10:25
Кўрилди: 2011
Комментарии: 0
Блаттер 2018 йилги ЖЧ Россияга махфий келишув натижасида берилганлигини маълум қилди
ФИФА президенти Йозеф Блаттер 2018 йилги Жаҳон чемпионати Россияга ташкилотнинг юқори мансабдор раҳбарлари билан тузилган махфий келишув натижасида берилганлигини ва сайлов натижаларини сохталаштиришни кўзда тутганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради. 
«Қарор ёзма шаклда эмас, ўзаро келишилган бўлиб, овоз беришда бизнинг икки давлат: Россия ва АҚШ томонидан бўлишимизни кўзда тутган. ФИФА ижроия қўмитаси аъзоларининг барчаси келишув тўғрисида қарор қабул қилганми? Бу жараён махфий тарзда амалга оширилган, ҳеч қанақа йиғилиш ўтказилмаган», — деди Блаттер.
8 октябрь куни Блаттер ва УЕФА раҳбари Мишель Платини ўз лавозимидан уч ойга четлаштирилган эди.