Ўзбекистонлик курашчи Артур Таймазов спортдаги карьерасини якунлашини эълон қилди

Қўшилди: 30 октябр 2015 15:00
Кўрилди: 1810
Комментарии: 0
Ўзбекистонлик курашчи Артур Таймазов спортдаги карьерасини якунлашини эълон қилди
Ўзбекистонлик курашчи Артур Таймазов спортдаги карьерасини якунлаши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда кураш бўйича уч карра олимпиада чемпиони Санкт-Петербургда бўлиб ўтган VII «Спорт. Одам. Саломатлик» халқаро илмий конгрессида маълум қилди, деб ёзади UZ24
«Кўзимда ўтказилган жиддий операция туфайли жуда кўп вақтни йўқотдим. Шифокорлар машқ қилишни тақиқлаб қўйди. Қолган вақт ичида Олимпиадада муносиб равишда қатнашиш учун тайёргарлик кўришга улгурмайман. Сайёҳ сифатида боришдан эса маъни йўқ. Спортдаги карьерамни тугатиб, илм-фандагисини бошлашга қарор қилдим», — деди Таймазов.
Бунинг учун спортчи Россиянинг П. Ф. Лесгафт номидаги университети аспирантурасига ўқишга кирди. Профессор Борис Тараканов раҳбарлиги остида у олий синфдаги курашчиларнинг индивидуал тайёргарлигига бағишланган диссертация ёзишни режалаштирмоқда.