8 нафар россиялик қиз 8 кун ичида Ерни тарк этмасдан туриб, Ойга бориб қайтади

Қўшилди: 28 октябр 2015 22:45
Кўрилди: 1931
Комментарии: 0
8 нафар россиялик қиз 8 кун ичида Ерни тарк этмасдан туриб, Ойга бориб қайтади
Саккиз нафар россиялик қиз саккиз кун ичида Ерни тарк этмасдан туриб, Ойга учиб қайтади. Бундай илмий экспериментни Россия Фанлар академияси олимлари ўтказишга қарор қилди, деб ёзади «Эхо Москви». 
«Ой-2015» лойиҳаси илмий раҳбари Сергей Пономарёв айтишича, саккиз кун давомида иштирокчи қизлар 30 дан ортиқ илмий тажрибаларни бошидан кечиради.
Лойиҳа чоғида аёллар руҳияти бундай синовларга қанчалик даражада чидамлилигини аниқлаш кўзда тутилган. Экспериментда кимлар қатнашиши аллақачон маълум бўлган, улар Россия Фанлар академияси Тиббий-биологик муаммолар институти ходималаридир.
Тажрибадаги иштироки учун қизларга ҳеч қандай пул тўланмайди. Лойиҳа кўнгилли хусусият касб этади ва олимларнинг ўз ташаббуслари билан ўтказилади.