Ноябрда Ерга космик чиқинди бўлаги келиб тушади

Қўшилди: 26 октябр 2015 22:30
Кўрилди: 1943
Комментарии: 0
Ноябрда Ерга космик чиқинди бўлаги келиб тушади
Космик чиқиндининг WT1190F шифрли йирик бўлаги 13 ноябрь, жума куни Ерга келиб тушади, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Ишдан чиққан ракетанинг бир бўлаги Шри-Ланка ороли ҳудудига қулайди
Ушбу бўлак 2013 йил февралида аниқланган, бироқ «сунъий йўлдош» тезда кўздан йўқолган, олимлар эса у бошқа Ер атрофига қайтмайди, деб ҳисоблаган эди.
Шу йил октябрида эса у яна Ерга яқин ҳудудда топилди. Олимлар эски суратлар ва янги кузатувлар ёрдамида космик чиқинди айнан қаерга келиб тушишини аниқлашга муваффақ бўлди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ракета бўлаги 2015 йил 13 ноябрда Тошкент вақти билан тахминан 11:20 да Шри-Ланка ороли қирғоқларидан 100 километр нарига қулайди.
1—2 метрли бўлак атмосферада бутунлай ёниб кетиши мумкин, бироқ у Ҳинд океани юзасигача учиб келиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.