NASA Қуёшдаги кучли портлаш акс эттирилган видеони намойиш этди

Қўшилди: 19 октябр 2015 23:00
Кўрилди: 1945
Комментарии: 0
NASA Қуёшдаги кучли портлаш акс эттирилган видеони намойиш этди
NASA обсерваторияси камералари 13-октябрда Қуёшда рўй берган кучли портлашни қайд этди. Олинган суратлар асосида монтаж қилинган видеоёзув коинот агентлиги сайтида жойлаштирилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net». 
Видеоёзувда Қуёш юзасида протуберанец кўтарилиши ва аста-секин сўниши тасвирланган. Роликда протуберанецларга барқарор бўлмаган газ булутлари сифатида таъриф берилган. Портлашдан сўнг улар яна Қуёш юзасига қайтади.
Тасвир ва видеоёзув икки хил узунликдаги ультрабинафша тўлқинлари қўшилиши ёрдамида олинган. Улар инсон кўзига кўринмаслиги боис кўпинча қизил ва бронза рангларида тасаввур этилади.