Ўзбекистонда электрон пулларга бўлган талаб ошиб боради

Қўшилди: 17 октябр 2015 19:50
Кўрилди: 2010
Комментарии: 0
Ўзбекистонда электрон пулларга бўлган талаб ошиб боради
Яқин йилларда Ўзбекистонда электрон тўлов воситаларига бўлган талаб ошиб боради. Бу ҳақда “Экономическое обозрения” нашри таҳлилчилари ёзмоқда.
Айтилишича, бунга электрон савдо ривожланишининг қонунчилик базаси яратилиши, интернет ва мобил алоқа тармоқлари фойдаланувчилари сонининг ошиб бориши, меҳнатга лаёқатли аҳолининг ўсиб бориши ва урбанизация жараёнининг тезлашиши сингари омиллар сабаб бўлади.
Бундан ташқари, миграция жараёнларининг кучлилиги электрон пулларга бўлган эҳтиёжнинг янада ошиши туртки бўлади.