Бокс бўйича жаҳон чемпионати «Sport» телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади

Қўшилди: 12 октябр 2015 19:00
Кўрилди: 1876
Комментарии: 0
Бокс бўйича жаҳон чемпионати «Sport» телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган Бокс бўйича жаҳон чемпионати бугунги ярим финал учрашувлари «Sport» телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.
Бокс бўйича бугунги учрашувлар Тошкент вақти билан 21:00 да бошланиши режалаштирилган.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар боксчиси – Элнур Абдураимов, Элшод Расулов ва Баҳодир Жалолов финал йўлланмаси учун жангга чиқишади. Шундан икки вазн тоифасида (Расулов, Жалолов) олимпиада йўлланмаси учун ҳам кураш боради.
Кеча бўлиб ўтган ярим финал жангларида уч нафар ўзбекистонлик боксчилар – Муроджон Аҳмадалиев, Фазлиддин Ғоибназаров ва Бектемир Меликўзиевлар финал йўлланмасини қўлга киритишганди.