Самвел Бабаян: "Қора анъанага барҳам берамиз"

Қўшилди: 08 октябр 2015 13:40
Кўрилди: 1859
Комментарии: 0
Самвел Бабаян: "Қора анъанага барҳам берамиз"
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бахрайн терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Учрашув олдидан ҳар икки терма жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян қуйидаги фирларни билдирди:
“Олдинда бизни яхши савиядаги жамоага қарши баҳс кутмоқда. Ўйин осон ўтмайди. Бизни олдимизга ғалаба қозониш вазифаси қўйилган. Биз эртага ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Биламан, Бахрайнни мағлуб этиш борасида олдиндан бироз қийинчиликка дуч келамиз. Аммо ҳар қандай серия қачондир ўз ниҳоясига етади. Умид қиламанки, биз эртага бу қора анъанага барҳам берамиз”.
Бахрайн-Ўзбекистон учрашуви бугун Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.