Чагаев ва Окендо ўртасидаги реванш жанги бекор қилинди

Қўшилди: 07 октябр 2015 09:50
Кўрилди: 1816
Комментарии: 0
Чагаев ва Окендо ўртасидаги реванш жанги бекор қилинди
Промоутер Темур Дугазаев супер оғир вазнда WBA мунтазам чемпиони Руслан Чагаев ва пуэрто-риколик Фрес Окендо ўртасидаги реванш жанги бекор қилинганини хабар берди, деб ёзади «12news.uz». 
17 октябрь куни Германиянинг Кил шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган жанг пуэрто-риколик боксчининг елкасидан олган жароҳати туфайли қолдирилган.
Темур Дугазаев айтишича, шу сабабли 17 октябрь куни Руслан рингга чиқмайди, барча жиҳатлар бўйича мос келадиган рақибни икки ҳафта ичида топиш эса жуда қийин.