Сайёрамизда 6-7 октябрь кунлари магнит бўрони кутилмоқда

Қўшилди: 06 октябр 2015 22:10
Кўрилди: 1764
Комментарии: 0
Сайёрамизда 6-7 октябрь кунлари магнит бўрони кутилмоқда
Қуёшда рўй берадиган аномалия 6 октябрь кечки пайтдан эътиборан сайёрамизда магнит бўрони бошланишига сабаб бўлади. Мазкур бўрон 7 октябрда ҳам кун бўйи давом этади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда. 
«Қуёш гардишининг чорак ҳажмига тенг коронал ўрадан чиқиб келадиган юқори тезликдаги шамол оқими 6 октябрь кечки пайт Ерга етиб келади, — дея изоҳ берди Россиянинг Ер магнетизми, ионосфера ва радиотўлқинлар тарқалиши институти лаборатория мудири Анатолий Белов. — Қуёшнинг «қоронғи томони» ярим йил олдин шаклланиб бўлган. У Қуёш сайёрамизга шу томони билан ўгирилганда, тахминан 27 суткада бир марта Ерга таъсир кўрсатади».