Эрон аёллар миллий термасидаги 8 футболчи эркак бўлиб чиқди

Қўшилди: 02 октябр 2015 15:00
Кўрилди: 1941
Комментарии: 0
Эрон аёллар миллий термасидаги 8 футболчи эркак бўлиб чиқди
Эроннинг футбол бўйича аёллар миллий терма жамоасидаги саккиз ўйинчи жинсни ўзгартириш бўйича операцияни кутаётган эркаклар бўлиб чиқди. Бу ҳақда Эрон ОАВларига таяниб, Daily Mail хабар берди. 
Эркак ўйинчилар Эроннинг аёллар футболи чемпионатида ҳам қатнашиб улгурган. Спортчилар гендер синовларидан ўта олмагач, ёлғон фош бўлди.
Можаро туфайли Эроннинг футбол мансабдорлари мамлакатнинг барча миллий жамоалари ҳамда Эрон чемпионатидаги етакчи ўйинчиларнинг жинсини текшириб кўриш мажбуриятини олди.
Нашр эслатишича, Эронда 2010 ва 2014 йилларда ҳам аёллар термасидаги баъзи ўйинчилар гендер синовларидан ўта олмаган ва натижада вақтинчалик дисквалификация қилинган эди.