Ўзбекистонда жигарранг Ойнинг кўриниши суратга олинди

Қўшилди: 28 сентябр 2015 21:30
Кўрилди: 1842
Комментарии: 0
Ўзбекистонда жигарранг Ойнинг кўриниши суратга олинди
28 сентябрь тонгида Евросиёнинг ғарбий қисми, Шимолий Африка ва иккала Америка шарқий қирғоқлари аҳолиси қип-қизил ёки жигаррангдаги улкан Ойни кузатди. Фотограф Tom Clancy Тошкент вилояти, Сўқоқ қишлоғидан Ойнинг жигарранг тусга киришини суратга олишга муваффақ бўлди.
Фотограф Ойни Тошкент вақти билан соат 05:00 дан 06:10 гача кузатди.
«Тўлиқ Ой тутилиши бошланмасдан туриб, якунига етди. Қисман тутилиш Тошкент вақти билан тахминан 05:30 да бошланди. Ой гардиши тезда жигарранг тусга кирди ва 40 дақиқадан сўнг уфқ ортига яширинди», — дейди фотограф.
Аммо Tom Clancy Ойнинг жигарранг тусга кириши унинг тутилганини англатмаслигини айтиб ўтди.
«Ҳар сафар Ойнинг кўриниб турган вақти қуёш чиқишига тўғри келиб қолса, у жигарранг ёки қизил рангда бўлади», — дейди Tom Clancy.
Астрономларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ойнинг қисман тутилиши Тошкент вақти билан соат 06:07 дан бошланган. Тўлиқ ой тутилиши эса 7:10 дан 8:23 гача давом этган. Бироқ тўлиқ ой тутилиши Ўзбекистон ҳудудидан кўринмаган.