2030 йилга келиб, ўзбекистонликлар даромади ўртача дунё даражасидан ошади

Қўшилди: 27 сентябр 2015 16:10
Кўрилди: 1862
Комментарии: 0
2030 йилга келиб, ўзбекистонликлар даромади ўртача дунё даражасидан ошади
Ўзбекистоннинг бош мақсадли вазифаси кўп тармоқли иқтисодиёти барқарорлик билан ривожланаётган, аҳолиси турмуш тарзи юқори даража ва сифатда бўлган демократик жиҳатдан ривожланган мамлакатлар қаторига киришдан иборат. Бу ҳақда 25 сентябрь куни Нью-Йоркда БМТнинг Барқарор ривожланиш бўйича саммитида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов айтиб ўтди, деб ёзади «Газета.uz»
«2030 йилга келиб, Ўзбекистоннинг ўртача дунё кўрсаткичидан юқори даромадга эга давлатлар қаторига кириши биз учун асосий мўлжал ҳисобланади», — деди вазир.
«Қишлоқ аҳолиси учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, уй-жой ва коммунал хизматлар, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси хизматларидан фойдаланиш бўйича шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги чегарани йўқотишга алоҳида аҳамият берилмоқда», — деди Абдулазиз Камилов.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда якка тартибдаги қулай қишлоқ уй-жойлари қурилиши бўйича уникал комплекс дастурни амалга ошириш давом эттирилади.