ФИФА президенти Йозеф Блаттерга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Қўшилди: 26 сентябр 2015 10:20
Кўрилди: 1844
Комментарии: 0
ФИФА президенти Йозеф Блаттерга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Швейцария ФИФА раҳбари Йозеф Блаттерга нисбатан жиноий тергов бошлади, дея хабар бермоқда Meduza. Уни масъулиятсизлик ва мол-мулкни ноқонуний ўзлаштириб олишда айблашмоқда
Блаттер федерация учун фойдасиз бўлган телетрансляция шартномасини тузишда гумон қилинмоқда. Шартнома 2005 йилда КОНКАКАФнинг ўша пайтдаги раҳбари Жек Уорнер билан имзоланган.
Бундан ташқари, ФИФА президенти УЕФА раҳбари Мишель Платинига ноқонуний пул ўтказганликда шубҳа қилинмоқда. Бунда гап икки миллион франк ҳақида бормоқда. Ушбу суммани Блаттер 2011 йилда тўлаган.