«Кредит-Стандарт» банк фаолиятини тўхтатди

Қўшилди: 27 ноябр 2013 16:26
Кўрилди: 16252
Комментарии: 0
«Кредит-Стандарт» банк фаолиятини тўхтатди
«Кредит-Стандарт» банкидан банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиб қўйилди.

Марказий банк матбуот хизматида берилган расмий хабарга кўра, Очиқ акциядорлик тижорат банки “Кредит-Стандарт”га банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг 53-моддаси ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига асосан амалдаги банк қонунчилиги талабларини бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чақириб олинган.