Янги Chevrolet Lacetti неча пулдан сотиляпти?

Қўшилди: 27 ноябр 2013 15:14
Кўрилди: 21293
Комментарии: 4
Янги Chevrolet Lacetti неча пулдан сотиляпти?
22 ноябрь куни пойтахтимиздаги Driver`s Village дилерлик марказида янгиланган Lacettiа автомобилининг тақдимоти ўтказилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Ҳозирда автосалонларда ушбу Gentra'нинг исталган комплектациялари учун шартномалар имзоланмоқда. Шу кунларда янги машина учун тузилган шартномага асосан, унинг 2-даражасини 2014 йилнинг июнь ойларида, 3-даражасини эса август ойларида олиш мумкин бўлади.
 
Uz24.uz хабар беришича, ўртача комплектацияли Gentra (CDX M/T C60 AJ3PG9 B18 JL9 T96) нархи 44 333 540 сўм, 3- даражадаги автомобиль нархи эса (CDX M/T C60 AJ3PG9 B18 JL9 T96 UK3 CF5) - 62 582 010 сўм туради.

Салондан маълум қилишларича, айни вақтда фақат янги моделдаги Ласетти учун шартномалар тузилмоқда. Кейинги йилдан бошлаб Ласеттининг эски модели учун пул тўлаганларга ҳам янги моделлар таклиф қилинади.
 
Гость
Гость
26 август 2015 09:38
Пулини тулаб юз йил кутасанми качон келади деб?
Гость
Гость
27 июл 2014 16:50
Mamur
Mamur
28 феврал 2014 18:42
Кепкаси билан ушанча
Гость
Гость
24 январ 2014 20:51
Wapkasi qancha ekan-a?