UzReport TV Евро—2016 учрашувларини трансляция қилади

Қўшилди: 08 сентябр 2015 19:10
Кўрилди: 1724
Комментарии: 0
UzReport TV Евро—2016 учрашувларини трансляция қилади
UzReport TV телеканали футбол бўйича Европа чемпионатидан ўрин олган Евро—2016 учрашувларини трансляция қилади. Бу ҳақда 8 сентябрь куни Тошкентдаги Халқаро Бизнес марказида УЕФА Чемпионлар Лигаси мусобақасининг UzReport TV телеканали томонидан трансляция қилинишига бағишланган матбуот анжуманида эълон қилинди. 
Тадбир давомида УЕФА Чемпионлар Лигаси ўйинлари трансляцияси ҳуқуқи харид қилинишидан ташқари, UzReport TV телеканали томонидан футбол бўйича Европа чемпионати ўйинларини ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эксклюзив тарзда бепул телевидениеда тўғридан-тўғри намойиш қилиш бўйича келишув имзолангани ҳақида хабар берилди.
Футбол бўйича Европа чемпионати ўйинлари 2016 йилнинг 10 июнидан бошлаб то 10 июлига қадар Франция давлатида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, UzReport TV Англия чемпионати учрашувларини ҳам намойиш қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.