Доллар ва евро курси рублга нисбатан ўртача 90 тийинга арзонлашди

Қўшилди: 27 август 2015 16:10
Кўрилди: 1388
Комментарии: 0
Доллар ва евро курси рублга нисбатан ўртача 90 тийинга арзонлашди
Kun.uz'нинг қайд этишича, Москва биржасида пайшанба кунги савдоларнинг очилишида доллар ва евро курсининг рублга нисбатан бироз тушиши кузатилди.
Айтилишича, уч кундан буён рубль курсининг кўтарилиб бориши Россия марказий банкининг кўрган чоралари ҳамда нефть нархининг секин-аста кўтарилиб бориши билан боғлиқ.
Доллар курси 91 тийинга тушиб, 67.99 рублни ташкил қилди. Евро курси 88 тийинга тушиб, 77.03 рублга тенг бўлди. Бивалюта корзинаси нархи ҳам 90 тийинга пасайиб, 72.06 рублни ташкил қилди.