UzReport TV телеканали Ўзбекистонда Европа Чемпионлар Лигаси ўйинларини тўғридан-тўғри трансляция қилади

Қўшилди: 25 август 2015 20:00
Кўрилди: 1699
Комментарии: 0
UzReport TV телеканали Ўзбекистонда Европа Чемпионлар Лигаси ўйинларини тўғридан-тўғри трансляция қилади
UzReport TV телеканали УЕФА Чемпионлар Лигаси ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида транляция қилиш ҳуқуқлари пакетини сотиб олди. Бу ҳақда UzReport ахборот агентлиги маълум қилган. 
Пакет бепул телевидение, интернет ва мобил алоқа орқали ўйинларни транляция қилиш, Highlights, Magazines дастурларини эфирга узатиш ҳуқуқларини ўз ичига олади. 2015/2016 йилги мавсум ўйинлари гуруҳ босқичидан бошлаб тўғридан-тўғри трансляция қила бошланади.
УЕФА Чемпионлар лигасининг 2015/2016 йилги мавсуми тақвимига биноан, гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 27 август куни Монакода бўлиб ўтиши режалаштирилган. Гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинлари ва уларнинг UzReport TV орқали тўғридан-тўғри трансляцияси эса 15 сентябрдан бошланади.