Хитойда Осиёдаги энг катта шишали томоша майдони очилади

Қўшилди: 25 август 2015 19:00
Кўрилди: 1976
Комментарии: 0
Хитойда Осиёдаги энг катта шишали томоша майдони очилади
Хитойда қоя устида жойлашадиган янги шишали томоша майдончаси очилади. Crienglish.com сайтининг маълум қилишича, бу Осиёдаги бундай турдаги энг йирик иншоот бўлади. У ХХР жануби-ғарбидаги Чунцинь вилоятида қуриб битирилмоқда.
Майдончанинг кенглиги 11 м.ни, узунлиги 26 м.ни ташкил қилади. Платформа Улун миллий геология боғида, 280 м. баландликда жойлашган. Ушбу конструкциядан фойдаланишга журъати етган туристлар оёқлари остидаги манзараларни томоша қилиш имкониятига эга бўлади.
Айтилишича, лойиҳа диққатга сазовор жойларни оддий ракурсдан кўриш бадига урган сайёҳларга мўлжалланган.
Майдонча 3 қаватли тобланган шишадан ясалади. Ҳар бир қатлам 10 тоннага оғирлик кўтара олади.
Платформа ХХР ташкил топган кун арафасида очилиши кутилмоқда. Мамлакатнинг ушбу асосий байрами ҳар йилнинг 1 октябр куни нишонланади.