Чагаев 17 октябрда Окендо билан жанг қилади

Қўшилди: 24 август 2015 15:00
Кўрилди: 1435
Комментарии: 0
Чагаев 17 октябрда Окендо билан жанг қилади
Ўта оғир вазнда WBA чемпиони Руслан Чагаев ва Фрес Окендо (Пуэрто-Рико) ўртасидаги матч-реванш жорий йилнинг 17 октябрида бўлиб ўтиши керак, дея хабар бермоқда «12news.uz». 
Жанг қаерда ўтказилиши ҳозирча белгиланмади.
Чагаев — Окендо жанги ғолиби австралиялик Лукас Браун билан рингга тушади.
Нашр эслатишича, ўтган йил июлида Чагаев Грознийда Окендо устидан очколар бўйича ғалаба қозонган эди.