Москва биржасида доллар курси 69 рублга етди

Қўшилди: 22 август 2015 10:30
Кўрилди: 1374
Комментарии: 0
Москва биржасида доллар курси 69 рублга етди
Арзонлашаётган нефть ортидан Москва биржасида 5 февралдан бери илк бор долларнинг курси 69 рублга етди, евро курси 78 рублдан ошиб кетди.
Шу тариқа, 21 август куни доллар нархи 1,12 рублга ошиб, 69,07 рублни ташкил қилди, евро курси 2,11 рублга ошиб, 78,49 рублни ташкил қилди.
WTI туридаги нефть нархи Нью-Йорк хом ашё биржасида 21 август куни маҳаллий вақт билан 13:00 да бир баррели учун 40 долларга тушди. Бир соат ўтиб 39,97 долларга, яъни савдолар бошидан 1,35 доллар ёки 3,27 фоизга – охирги 6 йил ичидаги энг паст даражага тушиб кетган.