Қозоғистон тенгени заҳиралар билан қутқармоқчи эмас

Қўшилди: 20 август 2015 18:00
Кўрилди: 1312
Комментарии: 0
Қозоғистон тенгени заҳиралар билан қутқармоқчи эмас
Қозоғистон ҳукумати миллий валютани захиралар, жумладан, Қозоғистон Миллий фондидаги валюта интервенциялари ёрдамида қутқармоқчи эмас. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Карим Масимов маълум қилган, деб ёзади РИА Новости.
“Миллий фонд тўғрисида гап кетса, биз бундан оғир кунлар олдинда бўлиши мумкин, деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун Миллий жамғармадаги қўшимча ресурсларни ишга солмаймиз. Миллий фонд бизга ҳали керак бўлади”, – деди бош вазир.
Унинг қайд этишича, ҳукумат Миллий фонддан олинаётган 11 млрд доллар эквивалентидаги маблағларни чеклашни кўриб чиқмоқда.
Бундан аввалроқ, Қозоғистон миллий валютаси баҳоси KASE савдолари чоғида долларга нисбатан 26 фоизга тушиб, 1 долларга нисбатан 255,26 тенгени ташкиш этгани хабар қилинганди. Бунга Қозоғистоннинг эркин сузувчи валюта курсларига асосланган янги пул-кредит тизимига ўтгани сабаб бўлди.
Бу ҳақда республика бош вазири Карим Масимов ҳукуматдаги селектор йиғилишида маълум қилди.
Сотувлар ҳажми 115.55 минг долларни ташкил қилди. Унда 25 банк иштирок этди. 20 август кунига расмий курс 188.38 танга/1 долларни ташкил қилмоқда. Аммо кечанинг ўзида айирбошлаш шохобчаларида валюта олиш қиймати 189 тангадан 198 тангага кўтарилган.