Мария Шарапова дунёнинг энг бой аёл спортчиси деб топилди

Қўшилди: 13 август 2015 14:00
Кўрилди: 1581
Комментарии: 0
Мария Шарапова дунёнинг энг бой аёл спортчиси деб топилди
Россиялик теннисчи Мария Шарапова Forbes журнали талқинига кўра дунёнинг энг бой аёл спортчилари рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди, деб хабар бермоқда «Оламспорт». Мария спортдаги фаолияти давомида бу рўйхатнинг биринчи қаторидан 11-маротаба жой олмоқда.
Шарапованинг бойлиги 29,7 миллион долларга баҳоланган. Иккинчи ўринни яна бир теннисчи, дунё рейтингини бошқариб келаётган Серена Уильямс банд этган. Америкалик ракетка устасининг бойлиги 24,6 миллион доллар экан. Эътиборлиси, кучли ўнталикдан жой олган спортчи хонимларнинг етти нафари теннисчилардир.

Энг бой спортчи аёллар ўнлиги:
  • Мария Шарапова (Россия, теннис) — $29,7 млн
  • Серена Уильямс (АҚШ, теннис) — $24,6 млн
  • Каролин Возняцки (Дания, теннис) — $14,6 млн
  • Даника Патрик (АҚШ, NASCAR) — $13,9 млн
  • Ана Иванович (Сербия, теннис) — $8,3 млн
  • Петра Квитова (Чехия, теннис) — $7,7 млн
  • Симона Халеп (Руминия, теннис) — $6,8 млн
  • Ронда Роузи (АҚШ, UFC) — $6,5 млн
  • Стейси Льюис (АҚШ, гольф) — $6,4 млн
  • Агнешка Радванска (Польша, теннис) — $6 млн