Хитой Марказий банки кетма-кет учинчи кун юаннинг долларга нисбатан курсини пасайтирмоқда

Қўшилди: 13 август 2015 13:00
Кўрилди: 1471
Комментарии: 0
Хитой Марказий банки кетма-кет учинчи кун юаннинг долларга нисбатан курсини пасайтирмоқда
Хитой Марказий банки кетма-кет учинчи кун юаннинг долларга нисбатан курсини 1 фоиздан ошиқроққа туширяпти: 13 август, пайшанба куни юаннинг долларга нисбатан ўртача курси 6,4010 даражасида белгиланди, бу эса бир кун аввалгига қараганда 1,1% паст. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хитой валютаси узоқ муддат давомида доллар учун 8,3 юань даражасида турди, бироқ 2005 йил ёзидан бошлаб мустаҳкамлана бошлади. 2008 йил кузидан эътиборан бир йил давомида 6,8 юань ҳолатида турди, шундан кейин эса яна кўтарила бошлади.
2014 йил январида бу кўрсаткич рекорд даражага чиқди: ўшанда доллар учун 6 юань берилаётган эди.