"Тошкент: кеча ва бугун" кўргазмаси очилди (фото)

Қўшилди: 14 август 2013 22:51
Кўрилди: 16263
Комментарии: 0
"Тошкент: кеча ва бугун" кўргазмаси очилди (фото)
Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида  Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишланган “Тошкент: кеча ва бугун”  мавзуcидаги бадиий кўргазма очилди.
“Тошкент: кеча ва бугун” мавзусидаги бадиий кўргазмани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад истиқлол йилларида Тошкентда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларини фотография, рангтасвир асарлари воситасида намойиш этиш, ёшлар онгига тинч ва осойишта, саодатли кунларимизнинг, истиқлолнинг қадрига етиш ғояларини чуқур сингдиришдан иборатдир, деб ёзади ЎзА. 

Кўргазмадан профессионал ва ҳаваскор мусаввирлар, фотоижодкорларнинг 300дан ортиқ ижодий иши ўрин олган. Уларда Тошкентнинг кечаги куни, бугунги тараққиёти, маҳаллалари, муҳташам бинолари, бозорлари, умрбоқий анъана ва қадриятлари акс эттирилган.   
                                                                                 



 Фото: ЎзА