Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида бир поғона пастлади

Қўшилди: 06 август 2015 17:00
Кўрилди: 1314
Комментарии: 0
Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида бир поғона пастлади
ФИФА 2015 йилнинг 6 август кунида терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Янги рейтингга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойдагидан бир поғона пастлаган ва 452 очко билан 76 ўринда қайд этилди.
Ўзбекистон терма жамоасидан бир поғона юқорида Фарер ороллари терма жамоаси жойлашган.
Осиё терма жамоалари бўйича Ўзбекистон олтинчи бўлиб турибди.
Эрон 716 очко билан 42 ўрин, Япония 621 очко билан 53 ўрин, Жанубий Корея 608 очко билан 56 ўрин, Австралия 559 очко билан 65 ўрин ҳамда БАА 457 очко билан 69 ўринда ўрнашган.
Энг юқори ўнликда ҳам ўтган ойдаги ҳолат ўзгарган, бу сафар биринчи ўринга Германия терма жамоаси ўрнига Аргентина кўтарилган. Иккинчи ўринда Бельгия , учинчи ўринда эса Германия терма жамоаси жойлашган.
Кейинги ўринларда эса Колумбия, Бразилия, Португалия, Руминия, Англия, Уэльс ва Чили терма жамоалари қайд этилган.