Ўзбекистон — Яман ўйини «Пахтакор» стадионида ўтказилади

Қўшилди: 27 июл 2015 12:05
Кўрилди: 1384
Комментарии: 0
Ўзбекистон — Яман ўйини «Пахтакор» стадионида ўтказилади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралаш босқичи доирасида Яманга қарши ўйинни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказадиган бўлди, деб хабар қилади «Stadion.uz».
Мазкур маълумотни ОФК расмий сайти тасдиқлади. Манбага кўра, ўйин 3 сентябрь куни соат 19:00 да бошланади.
Маълумот учун: Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг дастлабки ўйинида КХДРга ютқазиб қўйди. Гуруҳни эса 6 очкодан тўплаган КХДР ва Филиппин терма жамоалари бошқармоқда. Яман эса икки ўйиндан кейин очкога эга эмас.