“Samsung”дан “Galaxy Grand 2” смартфони

Қўшилди: 26 ноябр 2013 15:01
Кўрилди: 19622
Комментарии: 0
“Samsung”дан “Galaxy Grand 2” смартфони
“Samsung Electronics” компанияси катта ўлчамли “Galaxy Grand 2”  смартфонини тақдим этди. 

 Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, янги қурилманинг унумдорлиги олдингисига
қараганда кўпроқ бўлиб, унинг HD-контент билан ишлаш имкониятлари яхшиланган ва
кўплаб тушунарли функциялари пайдо бўлган.

Қурилма 1280 х 720 пиксель ечимли 5,25 дюймли экранга, 1,2 ГГц частотали номаълум маркадаги тўрт ядроли процессорга эга. Фронтал 1,9 мегапикселли камера HD-ечимда видеога олиши мумкин. Симсиз коммуникациялар тўплами WiFi a/b/g/n, Bluetooth 4.0 ва GPS/ГЛОНАСС тизимларини ўз ичига олган.

Дастурий асос сифатида “Android 4.3 Jelly Bean” операцион тизими танланган. Аппаратнинг
оғирлиги 163 граммни ташкил этади.

Ҳозирча “Samsung”  компанияси “Galaxy Grand 2” планшетфонининг савдога чиқиш
муддатларига аниқлик киритмаяпти. Аппаратнинг нархи ҳам сир тутилмоқда.