Блаттер устидан доллар сочган актёрга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қўшилди: 22 июл 2015 13:00
Кўрилди: 1410
Комментарии: 0
Блаттер устидан доллар сочган актёрга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Швейцария прокуратураси ФИФА раҳбари вазифасини бажарувчи Йозеф Блаттер устидан доллар сочган британиялик қизиқчи Саймон Бродкинга нисбатан жиноят иши қўзғади
Иш «Безорилик» моддаси бўйича қўзғатилган. Актёрнинг ўзи айни пайтда Швейцария полицияси томонидан ҳибсга олинган.
20 июль, душанба куни Бродкин Блаттер иштирокидаги матбуот анжуманига халақит берган эди. ФИФА президенти анжуман залида пайдо бўлиши билан, қизиқчи бир даста қалбаки доллар купюрасини стол устига қўйиб, ўз хатти-ҳаракати сабабини тушунтира бошлаган. Бродкин сўзларига кўра, бу футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш истагидаги КХДРнинг пораси бўлган. Соқчилар актёрни залдан чиқариб кета бошлагач, у Блаттер устидан яна бир даста пулни сочиб юборган эди.