Аёл футболчи илк бор ФИФА футбол симуляторининг юзига айланади

Қўшилди: 21 июл 2015 20:30
Кўрилди: 1320
Комментарии: 0
Аёл футболчи илк бор ФИФА футбол симуляторининг юзига айланади
«Портленд Торнс» жамоаси ҳужумчиси Алекс Morgan ФИФА футбол симулятори юзи сифатида танланган илк аёл бўлди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда. 
Morgan FIFA 16 нинг Шимолий Америка нашри муқовасида пайдо бўлади. Шу йўл билан ўйин ношири — Electronic Arts компанияси симуляторга АҚШ аёллар терма жамоаси қўшилганини қайд этишни мақсад қилган, Алекс Morgan эса мазкур жамоа аъзоси ҳисобланади.
FIFA 16 нинг Канада учун мўлжалланган талқинида Morganнинг ўрнини Канада аёллар терма жамоаси сардори, футболчи Кристин Синклер эгаллайди.
Аввалроқ FIFA 16 да жаҳоннинг энг кучли 12 аёллар жамоаси — Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Англия, Франция, Германия, Италия, Мексика, Испания, Швеция ва АҚШ термалари пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, FIFA 16 футбол симулятори 2015 йилнинг 22 сентябрь куни PC, Xbox One, Xbox 360, PS4 ва PS3 учун сотувга чиқарилади.