"Шарқ тароналари" фестивалида 60га яқин мамлакат санъаткорлари қатнашади

Қўшилди: 14 август 2013 22:50
Кўрилди: 16098
Комментарии: 0
"Шарқ тароналари" фестивалида 60га яқин мамлакат санъаткорлари қатнашади
2013 йил 25-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган «Шарқ тароналари» IX халқаро мусиқа фестивалида 60га яқин мамлакат санъаткорлари иштирок этади. 
Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида фестивални ташкил этиш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди. 
«Шарқ тароналари» IX халқаро мусиқа фестивали ижрочи директори Тўрабек Маҳмудовнинг сўзларига кўра, 1997 йилдан буён Самарқандда ҳар икки йилда мунтазам ўтказиб келинаётган мазкур мусиқа анжуманининг қамрови ва қатнашчилари сафи тобора кенгайиб бормоқда. Агар дастлабки фестивалда 31 мамлакат вакиллари қатнашган бўлса, бу йил уларнинг сони 60га яқинлашади. 
Ҳозирда ушбу фестивал меҳмонларини кутиб олиш ва концерт дастурларини юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишлар якунланмоқда. Унда Ўзбекистон номидан иштирок этадиган юртимиз санъаткорлари, фольклор ва хореографик ансамбллари фестивалга қизғин ҳозирлик кўришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, фестивал доирасида «Шарқ мусиқа анъаналари замонавий маданият тизимида» мавзусидаги илмий конференция ҳам ўтказилади. Шунингдек, меҳмондар самарқанддаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, музейларга саёҳат қиладилар.