Бабаян ҳакамни ҳақорат қилгани учун ЎзПФЛ томонидан жазоланди

Қўшилди: 10 июл 2015 14:55
Кўрилди: 1519
Комментарии: 0
Бабаян ҳакамни ҳақорат қилгани учун ЎзПФЛ томонидан жазоланди
10 июль куни ПФЛ тартиб интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Std.uz нашрининг хабар беришича, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян "Пахтакор" жамоасининг "Қўқон-1912"га қарши ўйинида ҳакамни ҳақорат қилгани учун огоҳлантирилган ва жаримага тортилган.
Ундан ташқари шунга ўхшаш ҳолатлар учун бошқа мутахассис ва футболчилар ҳам жазоланган.
1) «Динамо» ярим ҳимоячиси Николай Чипев «Насаф»га қарши ўйинда қизил карточка олгани ва қанот ҳакамини ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
2) «Нефтчи» клуби раиси Тохир Копадзе «Қизилқум»га қарши ўйин сўнггида номақбул ҳаракат қилгани учун 2та ўйинга дисквалификация қилинди, огоҳлантирилди ва жаримага тортилди.
3) «Нефтчи» ярим ҳимоячиси Мансур Саидов «Қизилқум»га қарши ўйинда захира ўриндиғидан ёрдамчи ҳакамни ҳақорат қилгани учун 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди..
4) «Пахтакор» бош мураббийи Самвел Бабаян «Қўқон-1912»га қарши ўйин сўнггида бош ҳакамни ҳақорат қилгани учун огоҳлантирилди ва жаримага тортилди.