Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор"нинг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди

Қўшилди: 07 июл 2015 16:30
Кўрилди: 1505
Комментарии: 0
Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор"нинг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди
Мураббийлар штабида меҳнат қилиб келган Нўъмон Ҳасанов бугундан бошлаб "Пахтакор"нинг вақтинчалик бош мураббийи этиб тайинланди, деб хабар қилинади  “Пахтакор” клуби расмий сайтида.
Самвел Бабаян миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида ишга киришгани боис энди Нўъмон Ҳасанов "Пахтакор"ни бошқарадиган бўлди. Ҳозирча у бу лавозимда вақтинчалик фаолият юритади.
Футболчилик фаолиятида 4 карра Ўзбекистон чемпиони ва 2 марта Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган Ҳасанов мамлакатимиздаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири саналарди.
2012 йил "Пахтакор"нинг биринчи лигадаги жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Ҳасанов ўша йилнинг ёзида ёшлар таркиби устозлигини қўлга олди ва якунда жамоани мамлакат чемпионига айлантирди. Кейин эса асосий таркиб мураббийлар штабига жалб этилиб, ўтган йили чемпионлик қўлга киритилишида ҳисса қўшди.
">