«Россия бошқаруви остидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи қийинчиликларга юз келмоқда»

Қўшилди: 06 июл 2015 14:00
Кўрилди: 2019
Комментарии: 0
«Россия бошқаруви остидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи қийинчиликларга юз келмоқда»
Люк Родехеффер «The Global Risk Insights» Америка нашрининг сайтида чоп этилган «Россия бошқаруви остидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи қийинчиликларга юз келмоқда» номли мақоласида савдо соҳасида ЕОИИ алоҳида аъзо-давлатлари ўртасида юзага келаётган муаммоларни таҳлил қилмоқда. Россия ва Қозоғистон расмий шахсларнинг айтишича, икки давлат ўртасида савдо уруши мавжуд эмас, аммо ҳукуматларнинг ўзини тутиши саломатлик ва хавфсизлик соҳасидаги тахминий қонунбузарликлар учун импортни таъқиқлаш жорий этиладиган собиқ совет республикалари ўртасидаги савдо баҳслари оқимида давом этмоқда. Қозоғистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг нисбатан арзон Россия ва кучли субсидияга эга Белоруссия маҳсулотлари билан рақобатлашиш лаёқатига эга эмаслиги Божхона иттифоқи ташкил топган вақтдан буён норозиликка сабаб бўлиб келган. Россия рублининг қадрсизланиши импортни янада арзонлаштирди ва Қозоғистондаги автомобилдан тортиб қурилиш материалларигача бўлган соҳаларга қўшимча зарар етказди. Россияга Белоруссия орқали келтирилган Европа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортининг Россия томонидан таъқиқланишидан сўнг бир неча ойлар мобайнида юзага келган кичик савдо урушида Россия ва Белоруссия ўзаро зарба алмашиб келган. Москванинг таъкидлашича, Белоруссия ҳукумати таъқиқланган маҳсулотларнинг ЕОИИ майдонига киришини олдини олиш учун етарлича чора-тадбирлар кўрмади. Европа маҳсулотига нисбатан таъқиқ бу маҳсулотлар қора бозорининг гуллаб-яшнашига олиб келди. Агар Россия ва бошқа аъзо-давлатлар ўртасидаги савдо баҳслари давом этса, ЕОИИнинг умумий бозорни ташкил қилиш бўйича режалари катта шубҳа остида қолади.