«Универсал банк» чет эл валютасида операцияларни амалга оширишга лицензия олди

Қўшилди: 03 июл 2015 10:00
Кўрилди: 1568
Комментарии: 0
«Универсал банк» чет эл валютасида операцияларни амалга оширишга лицензия олди
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ «Универсал банк» хусусий акциядорлик-тижорат банкига чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди, деб хабар қилмоқда Марказий банк матбуот хизмати. 
«Газета.uz» қайд этишича, чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш бўйича лицензия «Универсал банк»дан 2012 йил ёзида олиб қўйилган. Марказий банк буни валюта назорати бўѣича қонунчилик бузилиши билан изоҳлаган.
Маълумот учун, «Универсал банк» 2002 йил май ойида Қўқонда «Қўқон» банки ўрнида ташкил этилган бўлиб,унинг акциядорлари нодавлат компаниялар (47,95 фоиз) ва жисмоний шахслар (52,05 фоиз) ҳисобланади. 2003 йил апрелида банкнинг Тошкентда филиали очилган. 2015 йил 1 январь ҳолатида «Универсал банк» активлари 76,6 миллиард сўмни ташкил этган.