Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ёши катта футболчилар ўйнагани фош қилинди

Қўшилди: 02 июл 2015 13:20
Кўрилди: 1595
Комментарии: 0
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ёши катта футболчилар ўйнагани фош қилинди
30 июнь куни «Спорт» телеканалида шарҳловчилар Диёр Имомхўжаев ҳамда Дилшодбек Тўхтабеков муаллифлигидаги «Соккер клуб» кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилди. Кўрсатувда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштирокига тўхталиб ўтилган, деб хабар беради «Kun.uz»
Ёшлар жамоаси билан аввалроқ ишлаган Сергей Лушан йигитлар билан янада яхшироқ натижага эришиш мумкинлигини қайд этиш қаторида, 2018 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олиш деярли иложсиз эканига шаъма қилиб ўтган. Футболчилардан Забиҳулло Ўринбоев, Миржамол Қосимов, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Отабек Шукуров, Рустам Ашурматов кабилар эса ёшлар жамоасида мураббийларнинг кетма-кет алмашинуви натижага ўзининг салбий таъсирини кўрсатгани ҳақида айтган. Бу борада улар Алексей Евстафеев, Сергей Лушан ҳамда Равшан Ҳайдаровнинг ўйин услубини очиб беришга ҳаракат қилган.
«Соккер клуб»га меҳмон сифатида таклиф этилган «Олмалиқ» клуби матбуот котиби Бахтиёр Ширинов бир қатор аччиқ ҳақиқатларга тил текказиб ўтганини эътироф этиш керак. У Дилшод Нуралиевга Malibu бериб, уни терма жамоадан кетказиб юборишганидан тортиб, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ўз ёшини ўзгартириб тўп сурган ҳамда муваффақиятга эришган 4 нафар футболчининг исми-шарифлари билан келтириб ўтган.
Лойиҳа муаллифининг сўзларига кўра, кўрсатув 4 июль – шанба куни тонгги 09:50 да такроран намойиш этилади. Каналга бўлаётган тинимсиз қўнғироқлар сабабли «Соккер клуб» 12 июль куни соат 20:45 да яна бир марта намойиш этилиши мумкин.
Манба қайд этишича, «Соккер клуб» ҳар ойнинг сўнгги кунида, яъни, бир ойда бир марта эфир юзини кўради.