Денис Истомин халқаро турнирда бош совринни қўлга киритди

Қўшилди: 29 июн 2015 15:40
Кўрилди: 1377
Комментарии: 0
Денис Истомин халқаро турнирда бош совринни қўлга киритди
Денис Истомин Буюк Британиянинг Ноттенгем шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси – АТР туркумига кирувчи “Aegon Nottingham Open – 2015” халқаро турнирида юксак савияда ўйин намойиш этиб, бош совринни қўлга киритди, дея хабар беради ЎзА. 
У мусобақада испаниялик Николас Алмагро, аргентиналик Хуан Монако, украиналик Сергей Стаховский, аргентиналик Леанардо Майер ҳамда кипрлик Маркос Багдатисни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
Ҳал қилувчи баҳсда АҚШ вакили Сэм Куэррини ҳар иккала сетда 7:6 ҳисобида енгиб, мусобақа ғолибига айланди.