Россияликларнинг учдан икки қисми озиқ-овқатга харажатни камайтирмоқда

Қўшилди: 28 июн 2015 13:30
Кўрилди: 1413
Комментарии: 0
Россияликларнинг учдан икки қисми озиқ-овқатга харажатни камайтирмоқда
Сўнгги уч ойда россияликларнинг учдан икки қисми (63 фоизи) озиқ-овқат сотиб олишдаги одатларини ўзгартиришга мажбур бўлган. Бу ҳақда «Жамоатчилик фикри» жамияти томонидан ўтказилган сўров натижалари гувоҳлик бермоқда, деб ёзади Interfax. 
Сўров иштирокчиларининг 40 фоизи арзон маркадаги озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишни бошлаганини маълум қилган бўлса, 30 фоизи харид қилинадиган маҳсулотлар миқдорини камайтирган. Яна шунча иштирокчилар баъзи маҳсулотлардан бутунлай воз кечган бўлса, 13 фоизи дўконларга камроқ бора бошлаган.
Шу билан бирга, 35 фоиз россияликлар бу масалада ҳеч қандай ўзгаришлар қилмаган.