Россия компаниялари дунёдаги энг йирик компаниялар юзлигидан чиқиб кетди

Қўшилди: 22 июн 2015 17:30
Кўрилди: 1516
Комментарии: 0
Россия компаниялари дунёдаги энг йирик компаниялар юзлигидан чиқиб кетди
Россия компаниялари Financial Times’нинг капитализация бўйича жаҳон рейтингида биринчи юзталикка кирмади, дея хабар бермоқда Meduza. Дунёнинг энг йирик 500 та компанияси рўйхатида «Газпром» энг яхши натижа кўрсатди, у бир йил ичида 83-ўриндан 170-ўринга тушиб қолди.
Financial Times рўйхатидан Россиянинг жами бешта компанияси жой олди, булар «Газпром», «Роснефть» (213-ўрин), «ЛУКОЙЛ» (271), «Норилский никел» (421) ва «Сургутнефтегаз» (441).
Ўтган йили 177-поғонани банд этган «Сбербанк» капитализация бўйича дунёнинг энг йирик 500 та компаниялари қаторига кирмади.
Financial Times рўйхатига кирган компанияларнинг умумий капитализацияси бўйича Россия 19-ўринни эгаллади.