2015 йилнинг илк чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 49 фоизга камайди

Қўшилди: 17 июн 2015 17:20
Кўрилди: 1583
Комментарии: 0
2015 йилнинг илк чорагида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 49 фоизга камайди
Kun.uz'нинг ёзишича, “TMT Консалтинг” таҳлилий агентлиги ва Contact тўлов тизими таҳлилий маркази Россияда 2015 йилнинг 1-чорагида жисмоний шахслар томонидан пул ўтказмалари тизимлари орқали амалга оширилган трансчегаравий нақд пул ўтказмалари бозори обороти 3,1 млрд долларни ташкил этгани маълум қилинди.
Ушбу бозор ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоизга камайган. Ҳанузгача оборотнинг тушишига асосий сабаб қилиб Россия рублининг дунёнинг етакчи валюталарига нисбатан қадрсизлангани кўрсатилмоқда. Долларнинг рублга нисбатан курси бир йил ичида 64 фоизга кўтарилиб кетди. Рубль кўринишида бозор 13 фоизлик ўсишни кўрсатди.
Рубль бўйича ижобий динамика кутилганга қарамай, иқтисодий инқироз Россиядан хорижий иш кучининг қайтишига олиб келмагани билан боғлиқ бўлгани тахмин қилинади. Россия Федерал миграция хизмати маълумотларига кўра, баъзи давлатлар бўйича пасайиш кузатилган бўлса ҳам, умуман Россия ҳудудида 2015 йилнинг 1-чорагида 10,9 млн, яъни ўтган йилга нисбатан 1,7 фоизга кўпроқ хорижий фуқаро бўлган.
Натижада Россиядан биринчи навбатда меҳнат муҳожирлари томонидан амалга ошириладиган транзакциялар ушбу бозорнинг асосий ташкил этувчиси бўлиб қолмоқда – уларга бутун нақд пул ўтказмаларининг учдан икки қисми тўғри келмоқда, бироқ уларнинг солиштирма ҳажми бир йил ичида 2 баробарга камайиб кетди. Бу вақтда Россияга ўтказмалар ҳажми бироз кўпайди – ўтган йилнинг охиридаги каби Россияга пул маблағлари доллар ҳисобида арзонлашиб кетган маҳсулотлар ва кўчмас-мулкни сотиб олиш учун ўтказилмоқда.
Россияга қўшни давлатлар Россиядан пул ўтказмаларининг асосий йўналиши бўлиб қолмоқда: бу давлатларга барча ўтказилаётган пулларнинг 84 фоизи ёки 1,8 млрд доллар тўғри келган. Бу борада Россияга ишчи кучи етказиб берувчи давлатлар етакчилик қилмоқда. Бунда бозорнинг қарийб ярми Ўзбекистон ва Тожикистон ҳисобига тўғри келмоқда. Расмий маълумотларга кўра, Россияда мос равишда бу давлатларнинг 2,1 ва 1,0 млн фуқароси фаолият юритмоқда.
Россияга қўшни давлатлардан пул ўтказмалари ҳажми 0,8 млрд долларни, яъни ўтган йилга нисбатан 5 фоизга кўпроқни ташкил этди. Ижобий динамика асосан Қозоғистон ҳисобига таъминланди.