7 нафар боксчимиз Осиё чемпионатининг финалига йўл олди

Қўшилди: 12 июн 2015 18:30
Кўрилди: 1316
Комментарии: 0
7 нафар боксчимиз Осиё чемпионатининг финалига йўл олди
Пойтахтимизда бокс бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг ярим финал баҳсларида рингга кўтарилган етти нафар спортчимизнинг барчаси финалга йўлланма олишди.
Жумладан, Халимбек Утегенов (-46 кг) афғонистонлик Масвер Какатни, Жаҳонгир Раҳмонов (-50 кг) Япония вакили Мацумото Кейсукени, Саиджамшид Жафаров (-54 кг) таиландлик Анан Тхонкратхокни, Темурбек Саъдуллаев (-60 кг) филиппинлик Чавес Роналдни, Дилшодбек Рўзметов (-66 кг) Ж.Корея вакили Сеунгмин Анни, Қосимхон Қосимов (-75 кг) қозоғистонлик Табинбаевни ва ниҳоят Профсор Роримша қозоғистонлик Нурдаулет Уланулини енгиб, Осиё чемпионатининг олтин медаллари учун курашни давом эттирадиган бўлдилар. 
 Манба: Миллий олимпия қўмитасиниг ахборот хизмати