Европарламент Зепп Блаттерни ФИФА президентлигидан зудлик билан кетишга чақирди

Қўшилди: 11 июн 2015 17:50
Кўрилди: 1297
Комментарии: 0
Европарламент Зепп Блаттерни ФИФА президентлигидан зудлик билан кетишга чақирди
Европа парламенти Халқаро футбол уюшмалари федерацияси (ФИФА) президенти Зепп Блаттерни ўз лавозимини зудлик билан президент вазифасини вақтинча бажарувчига топширишга чақирди, деб хабар бермоқда ТАСС.
11 июнь куни тегишли резолюцияга Европарламентнинг Страсбургдаги сессияси доирасида овоз берилган. 10 июнь куни ушбу резолюция лойиҳаси Европарламентнинг барча фракциялари томонидан  имзоланган, ассамблея эса уни маъқуллаган.
Резолюция ФИФА раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш таклифи ҳамда 2018 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпионатларини ўтказиш учун аризалар бўйича тергов ўтказишга чақириқни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, 27 май куни АҚШ бош прокурори Лоретта Линч ФИФА коррупция можаросидаги олти айбланувчи 24 йил ичида жами 150 миллион доллар пора олганини маълум қилган эди. Ўша куни Цюрихда ФИФАнинг қатор амалдорлари қўлга олинган бўлиб, ҳозирда АҚШга экстрадициясини кутмоқда.