Ўзбекистондан валюта олиб чиқиш тартиби ўзгартирилди

Қўшилди: 09 июн 2015 15:40
Кўрилди: 1525
Комментарии: 0
Ўзбекистондан валюта олиб чиқиш тартиби ўзгартирилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан Марказий банк томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (pdf) тасдиқланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳужжатда қайд этилишича, аввалгидек, жисмоний шахслар-резидентлар томонидан 5000 АҚШ долларидан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш учун Марказий банк рухсатномаси олиниши шарт.
Рухсатнома олиш учун Марказий банкка Низом иловасида кўрсатилган шаклда ариза (аввал ариза шакли бўлмаган), паспорт нусхаси, Ўзбекистон ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома нусхаси (олдин бундай ҳужжат рўйхатда бўлмаган), нақд хорижий валютанинг келиб чиқиш манбасини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг асл нусхалари кўрсатилган ҳолда уларнинг нусхалари, хорижга чиқиш мақсадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши керак.
Жисмоний шахслар-резидентларнинг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга рухсатномаларни бериш ёки беришни рад этиш ариза келиб тушган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмасдан амалга оширилади.
Рухсатнома икки нусхада расмийлаштирилади, биринчи нусхаси жисмоний шахс-резидентга берилади, иккинчи нусхаси Марказий банкда қолдирилади. Рухсатнома берилган санадан бошлаб уч ой давомида ҳақиқий ҳисобланади.