Ўзбекистон U-19 термасининг Осиё чемпионати саралашидаги ўйинлар тақвими маълум бўлди

Қўшилди: 08 июн 2015 17:30
Кўрилди: 1343
Комментарии: 0
Ўзбекистон U-19 термасининг Осиё чемпионати саралашидаги ўйинлар тақвими маълум бўлди
Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 28 сентябрь – 6 октябрь саналарида Осиё чемпионатига саралаш ўйинларида иштирок этади, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
5 июнь куни бўлиб ўтган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон “A” гуруҳидан ўрин олди. Ушбу босқичда уларга Бангладеш, Покистон, Шри-Ланка ҳамда Бутан жамоалари қаршилик қилади.
Шри-Ланка мезбонлик қиладиган ушбу саралаш баҳсларининг тақвими ҳам маълум қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон U-19 дастлабки учрашувни 30 сентябрь куни Шри-Ланкага қарши ўтказади.
Иккинчи учрашув 2 октябрь куни Бутан, учинчи ўйин 4 октябрда Покистон ва сўнгги ўйин 6 октябрь куни Бангладешга қарши бўлиб ўтади.
“A” гуруҳи ўйинларининг тўлиқ тақвими:
28 сентябрь, 2015.
Покистон – Бангладеш
Бутан – Шри-Ланка
30 сентябрь, 2015.
Шри-Ланка – Ўзбекистон
Бутан – Покистон
2 октябрь, 2015.
Ўзбекистон – Бутан
Бангладеш – Шри-Ланка
4 октябрь, 2015.
Бангладеш – Бутан
Покистон – Ўзбекистон
6 октябрь, 2015.
Шри-Ланка – Покистон
Ўзбекистон – Бангладеш