Ўзбекистонда давлат бюджетининг бўш маблағлари тижорат банклари депозитларига жойлаштирилади

Қўшилди: 01 июн 2015 15:00
Кўрилди: 1450
Комментарии: 0
Ўзбекистонда давлат бюджетининг бўш маблағлари тижорат банклари депозитларига жойлаштирилади
Ўзбекистон тижорат банкларининг депозитлари республика бюджетининг вақтинча бўш маблағлари ҳисобидан тўлади. Тегишли низом Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2015 йил 22 майда тасдиқланди. Бу ҳақда «Review.uz»га асосланиб, daryo.uz хабар берди. 
Тижорат банкларининг депозитларига вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришда тижорат банкларига қўйиладиган асосий талаблар — тижорат банкининг устав капиталида камида 25 фоиз миқдорида давлат улуши мавжудлиги ҳамда тижорат банкида республика бюджетининг маблағлари ҳисобига илгари жойлаштирилган банк депозитлари бўйича муддати ўткзиб юборилган қарздорликнинг йўқлиги.
Депозитларида вақтинча бўш маблағлар жойлаштирилиши мумкин бўлган тижорат банкларини аниқлаш бўйича танлов ўтказилади. Депозит суммасига даромаднинг энг юқори фоизини ва танлов шартларида кўрсатилган муддатларни таклиф этган тижорат банки танловнинг ғолиби ҳисобланади.
Вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар ҳар ойда республика бюджети даромадларига йўналтирилади.