Илк бор ўзбек санъаткорлари Малайзияда ОФК ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этишади

Қўшилди: 25 ноябр 2013 15:11
Кўрилди: 16206
Комментарии: 0
Илк бор ўзбек санъаткорлари Малайзияда ОФК ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этишади
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Осиё футбол конфедерациясининг йил лауреатларини тақдирлаш маросимида тарихда илк бор ўзбек санъаткорлари иштирок этишади. 

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг твиттердаги саҳифаси маълум қилади. Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда бўлиб ўтадиган бутун дунё гувоҳи бўладиган мазкур тантанали маросимда “Шодлик” ансамбли ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зулайҳо Бойхонова иштирок этади.
 
Гала-маросимдаги асосий воқелик бу қитъанинг энг яхши футболчисини аниқлашдан иборатдир.